Линклар

Индонезия президенти Мегавати Сукарнопутрининг бугун Россияга беш кунлик ташрифи бошланди.


Бу Индонезия раҳабарининг сўнгги 14 йил давомида биринчи бор Москвага боришидир.
Мегавати президент Владимир Путин ва бошқа расмийлар билан учрашиб, икки томонлама алоқаларни муҳокама қилади. Икки давлат расмийлари, шунингдек, Индонезия армиясини замонавийлаштиришда Россия ёрдами масаласини кўриб чиқадилар. Ташриф якунида ҳамкорлик ҳақдаги қўшма баёнотнинг имзоланиши кутилмоқда.
Индонезия ва Россия расмийлари халқаро сиёсатга оид муаммоларни ҳам муҳокама қиладилар. Улар орасида Ироқ масаласи марказий ўрин олган. Путин ҳамда Мегавати АҚШнинг Ироққа қарши уруш режасига қаршилик кўрсатиб келганлар.
Россиядан Мегавати Полшага боради.
XS
SM
MD
LG