Линклар

Хитой ҳукумати 1 май – Меҳнат кунида бошланиб, бир ҳафта давом этадиган миллий байрам бекор қилинганини маълум қилди.


Бунга тушунтириш берар эканлар, Пекин расмийлари “ўткир респиратор синдроми”, деб аталаётган касалликнинг янада кенгроқ тарқалишига йўл қўймаслик уларни ушбу қарорни қабул қилишга мажбур қилганини айтмоқдалар.
Жорий йилда хитойликлар фақат 1 кун – 1-май куни дам оладилар.
Одатда миллионлаб хитойликлар бир ҳафталик байрам давомида сафар қиладилар, поездлар, самолётлар ва автобуслардан фойдаланиб, меҳмонхоналарда турадилар. Бу эса касалликнинг янада тарқалишига туртки беради, дейишмоқда Хитой расмийлари.
XS
SM
MD
LG