Линклар

logo-print

Ғазо секторидаги зўравонликлар натижасида камида 6 фаластинлик ва бир исроиллик аскар ҳалок бўлган.


Ўтган тунда Исроилга қарашли ўндан ортиқ танк ва ҳарбий автомашина Миср билан чегарадош ҳудудда жойлашган Рафа қочқинлар лагерига бостириб кирган ва 5 фаластинликни отиб ўлдирган. 45 фаластинлик яраланган.
Исроил армияси раҳбарияти бир исроиллик аскар ўлдирилгани ва яна 3 нафари жароҳатланганини маълум қилди.
Исроил ҳарбийлари, шунингдек, Мисрдан Исроилгача иккита 30 метрлик туннел топилгани ва улар орқали Исроил ҳудудига ноқонуний равишда қурол-аслаҳа олиб ўтилаётганини таъкидладилар.
Айни вақтда Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида Исроил аскарлари бир фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирганлар.
16 ёшлик бола яҳудийлар автомашиналарига ёнилғи солинган портловчи шишалар отган. Исроил аскарлари уни отиб ўлдирганлар.
XS
SM
MD
LG