Линклар

Ироқ уруши давомида асирга тушиб, сўнг озод этилган 7 нафар америкалик аскар ватанига қайтди.


Техас штатидаги Форт Блисс шаҳрига етиб борган аскарларни америкаликлар қаҳрамонлардек кутиб олдилар.
Аскарлар ироқликлар томонидан асирга олинганлар, сўнг 13 апрел куни АҚШ қўшинлари Бағдодга кириб борганларида, ироқликлар уларни ташлаб кетганлар. Асирларни АҚШ аскарлари топиб олганлар. Озод этилганидан сўнг 7 нафар ҳарбий АҚШнинг Германиядаги касалхонасида даволанган.
Ироқ собиқ Молия вазири Хикмат Ал-Аззавий Ироқ полицияси томонидан қўлга туширилди ва АҚШ қўшинларига топширилди. АҚШ ҳукуматининг биринчи бўлиб қўлга туширилиши керак бўлган 55 нафар Ироқ собиқ расмийси рўйхатида Ал-Аззавий бешинчи ўринда турарди. Ҳозирда у ҳибсхонада сўроқ қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG