Линклар

Миср президенти Хусни Муборак бугун Дамашқда Сурия президенти Башар Ассад билан учрашди.


Расмийлар Ироқ келажаги ҳамда АҚШ ва Сурия ўртасидаги зиддиятларга оид масалаларни муҳокама қилдилар.
Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулла Гул Туркия тинчликни сақловчи қўшинларини Ироққа юбориш ниятида эканини маълум қилди. “Бу масала ҳозирда Вашингтон ва Анқара расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда”, - деди Абдулла Гул.
Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича Комиссари Крис Паттен БМТ қурол-аслаҳа инспекторларини АҚШ қўшинлари Ироқда оммавий қирғин қуроллари топган тақдирда, бу ҳодисанинг қонунийлигини таъминлаш учун Ироққа қайтишга даъват этди. Инспекторлар уруш бошланишидан бироз олдин Ироқни тарк этган эдилар.
Австралия Ташқи ишлар вазири Александр Даунер Ироқ урушида ғалабага эришилгани ва уруш тугаганини АҚШ етакчилигидаги коалиция яқинда эълон қилажагини айтди.
Даунернинг маълум қилишича, ғалаба ҳақдаги баёнот матни АҚШ, Британия ва Австралия ҳарбийлари томонидан тайёрланмоқда.
XS
SM
MD
LG