Линклар

Ростовда Россия армияси полковниги Юрий Буданов устидан такрорий маҳкама жараёни бошланди.


У чечен қизи Эльза Кунгаевани ўлдирганликда айбланмоқда.
Кунгаевлар оиласининг адвокати Абдулла Хамзаев махкама таркибини рад этиш ҳақида мурожаат қилди. У жараёнга раисли қилувчини Будановга ён босганликда айбламоқда.
9 апрелдан бошлаб очлик эълон қилган Буданов маҳкама жараёнида саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.
Жараён Шимолий Кавказ ҳарбий округи маҳкамасида ўткизилмоқда. Россия Олий суди Буданов устидан чиқарилган биринчи ҳукумни бекор қилган эди. Бу ҳукумга биноан Буданов жиноий жавобгарликдан озод этилиб, мажбурий психиатрик даволанишга жўнатилиши керак эди.
XS
SM
MD
LG