Линклар

logo-print

Истеъфодаги америка генерали Жей Гарнер бугун Боғдодга келади.


У бу ерда Ироқ иқтисодини тиклаш ва инсонпарвапрлик ёрдами кўрсатиш бошқармасига раҳбарлик қилади.
Гарнер бу лавозимга АҚШ президенти Жорж Буш томонидан тайинланди. У Ироқнинг урушдан кейинги тикланиши ва ўтиш даври миллий ҳукуматини ташкил этиш ишларига бош қош бўлади. Гарнер билан биргаликда Боғдодга 400 нафар ҳарбийлар ва мутаҳассислар учиб келдилар.
Ироқ муҳолифати раҳбарларидан бири Аҳмад Чалоби, ўтиш даври ҳукумати дунёвий ва исломий партия вакилларидан ташкил топиши ҳақида билдирди. Демократик Конституциянинг қабул қилиниши, Ироқни диктатуранинг тикланишидан сақлаб қолади, деди Чалоби.
XS
SM
MD
LG