Линклар

logo-print

Кеча тунда Бангладеш пойтахти Дакка яқинида кучли тропик бўрон юз бериб, иккита паром сувга чўкиб кетди.


Бунинг оқибатида камида 130 одам нобуд бўлди ва 260 киши дараксиз йўқолди.
Бангладеш ҳукумати матбуот вакилига кўра, қутқарувчилар ҳозирча 80 жасадни топганлар. Гувоҳларнинг айтишларича, айрим кишилар қирғоққача сузиб, жонларини қутқаришган.
Бангладеш Бош вазири Ҳолида Зиë мазкур ҳалокатларни миллий фожиалар сифатида тилга олди.
Бангладешнинг марказий ва шарқий ҳудудларида ҳам тропик бўронлар юз бергани оқибатида 17 киши нобуд бўлди, уйлар ва бинолар вайрон бўлди.
XS
SM
MD
LG