Линклар

logo-print

Бугун Хитой ҳукумати БМТнинг Ироққа қарши жорий этилган санкциялари тезроқ бекор қилинишига тарафдор эканини маълум қилди.


Аммо Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мазкур масала БМТ доирасида ҳал қилиниши лозим.
Қўшма Штатлар Ироққа қарши 12 йилдан бери ижро этиб келинаëтган санкциялар бекор қилинишини истайди. Шунда Ироқ ўзининг урушдан кейинги қайта қуриш ишларини молия билан таъминлаш учун нефт сотиш имкониятига эга бўлади.
Аммо Франция, Россия ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари БМТга янада каттароқ рол берилмас экан, санкциялар бекор қилинишига қаршилик кўрсатишларини билдирмоқдалар.
Россия ҳукумати, БМТ инспекторлари Ироқда оммавий қирғин қуроллари йўқлигини тасдиқлаган тақдирдагина, санкциялар бекор этилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG