Линклар

logo-print

Урушдан кейинги Ироқ бошқарувчиси америкалик Жэй Гарнер бугун мамлакатнинг шимолий ҳудудида курдлар лидери Жалол Талабани билан учрашди.


Гарнер ва Талабанининг курдларнинг бошқа бир раҳбари Масуд Барзани билан учрашишлари кутилмоқда.
Қатардаги АҚШ Марказий қўмондонлиги Ироқнинг собиқ ҳарбий қўмондони ва Бош вазири Муҳаммад Ҳамза ал-Зубайди ҳибсга олинганини маълум қилди.
АҚШ ҳарбийлари Ироқда жойлашган эронлик мухолифларнинг қуролли гуруҳи Мужоҳиддиний-Халқий билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилганини билдирдилар. Куни кеча АҚШ қўшинлари мазкур гуруҳнинг аъзоларига қарши ҳужум қилган эди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан халқаро ҳамжамиятни ироқликлар ўз келажагини ўзлари белгилаши ва Ироқнинг табиий бойликларини назорат қилиши кераклигини қабул қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG