Линклар

Озарбайжон Бош вазири Артур Расизода даволаниш учун Америка Қўшма Штатларига келди.


Расизоданинг ўринбосари Аббос Аббосов Бош вазир кўзини даволатиш учун Америкага кетганини маълум қилди.
Икки кун олдин Озарбайжон президенти Хайдар Алиев телевидение орқали чиқиш қилаётган пайтда икки марта хушидан кетиб, йиқилиб тушган эди. Маълумотларга қараганда 79 яшар Алиев бугун иш жойига қайтган. Озарбайжон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, душанба куни Алиевнинг хушидан кетишига қон босимининг ошгани сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, 1999 йилда Алиевнинг юрагига операция қилинган эди. Озарбайжон қонунларига кўра, агар президентга бирон кор-ҳол бўлгудек бўлса, унинг ўрнини Бош вазир вақтинчалик эгаллаши керак.
XS
SM
MD
LG