Линклар

logo-print

Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат ва бош вазир Маҳмуд Аббослар янги ҳукумат таркиби юзасидан бир тўхтамга келдилар.


Мухторият вакилининг маълум қилишича, ички хавфсизлик хизматига раҳбар этиб Муҳаммад Дахлон тайинланган, ички ишлар вазири лавозимини эса бош вазирнинг ўзи эгаллаган. Айнан Ясир Арафат ва Фаластиннинг янги тайинланган Бош вазири Маҳмуд Аббос ўртасидаги зиддиятлар янги ҳукумат тузилишига халақит бериб келаётган эди. Олдинроқ, Америка Қўшма Штатлари агар янги Фаластин ҳукумати тузилмаса, Яқин Шарқ тинчлик режаси кечиктирилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
XS
SM
MD
LG