Линклар

Ироқни қайта тиклаш ишларига ҳам, оммавий қирғин қуролларни қидиришга ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош-қош бўлиши керак, деб баёнот берди Европа комиссияси аъзоси Крис Паттен.


Бугун Веллингтон шаҳрида Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Филип Гофф билан музокаралардан сўнг чиқиш қилган Паттен Ироқда нефт қазиб олиш ва у ерга гуманитар ёрдамлар олиб келишда БМТ роли салмоқли бўлиши лозимлигини урғулади.
Кеча АҚШнинг БМТдаги вакили Жон Негропонте, коалиция кучлари Ироқни қуролсизлантириш ишлари билан машғуллар ва у ерга БМТ инспекторларининг қайтишига хожат йўқ, деб айтди.
XS
SM
MD
LG