Линклар

АҚШ мудофаа вазирлиги тарқатган хабарда, Ироқнинг собиқ раҳбарларидан яна 4 нафари қўлга туширилганлиги билдирилади.


Қўлга олинганлар орасида Ироқ ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ раҳбари Музаҳим Саб Ҳасан ал Тикритий ҳам бор. У АҚШ томонидан қидирув эълон қилинган 55 Ироқ расмийлари рўйҳатида 10 ўринда эди.
Хабарларга кўра, Ироқ разведкасининг собиқ раҳбари ўзини америкалик ҳарбийлар қўлига топширган. Ироқнинг собиқ савдо вазири ва разведка бўлими бошлиқларидан бири ҳам қамоққа олинган.
Айни пайтда Америка ҳарбийлари ҳибсхонасида Ироқниннг 11 нафар собиқ раҳбарлари ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG