Линклар

Франция Бош вазири Жан-Пиер Раффарин бугун Хитойга расмий сафарини бошлади.


Пекин расмийлари мазкур ташриф арафасида қиймати бир миллиард доллардан ортиқ бўлган, Европада ишлаб чиқарилган 30та аэробус йўловчи самолёти сотиб олиш ҳақида шартнома имзоланганини эълон қилдилар.
Раффарин Хитойнинг янги Бош вазири Вен Цзибао билан учрашаётган биринчи Ғарблик юқори лавозимли расмийдир. Франция Бош вазири бугун кечки пайт Хитойнинг янги Президенти Ху Цзинтао билан ҳам учрашади. Раффарин эртага ватанига қайтиб кетади.
XS
SM
MD
LG