Линклар

Бугун АҚШ ҳарбийлари, ҳокимиятдан ағдарилган Саддам Ҳусайн қаердалигини билиш мақсадида Ироқнинг собиқ Бош вазири ўринбосари Тариқ Азизни Бағдоддаги коалиция кучлари сўроқ қилаётганини билдирдилар.


Қатардаги АҚШ қўмондонлиги матбуот вакили, Тариқ Азиз АҚШ кучларига ўзи таслим бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Азиз АҚШ томонидан қидирилаётган 55 нафар ироқлик расмийлар рўйхатида 43-ўринни эгаллаган.
Кеча АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилишига ишонишини, бироқ Саддам режими бундай қуролларни йўқ қилган ёки яшириб қўйгани эҳтимолдан йироқ эмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG