Линклар

logo-print

Бугун Жанубий Корея, Шимолий Кореянинг ядровий қуролга эга бўлиши бутун минтақа ва шимоли-шарқий Осиёга таҳдид солишини билдирди.


АҚШ вакили Жеймс Келли билан Сеул шаҳрида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Ташқи ишлар вазири Йун Йанг-кван, Шимолий Кореянинг ядровий қуролга эга бўлиши, икки корейс давлатининг Корея ярим оролини ядровий қуролсиз зона, деб эьлон қилиш мақсадига зид эканини таъкидлади.
Токиода эса, Япония Мудофаа вазири Шигеру Ишиба: “Биз Шимолий Корея ҳозирда ядровий қурол яратаётгани эҳтимолини рад этмаймиз. Бизнинг позициямиз доим шундай бўлиб келган. Шуни назарда тутган ҳолда, биз АҚШ билан фикр алмашиш ва фактларга аниқлик киритилишини хоҳлаймиз”,-деди.
XS
SM
MD
LG