Линклар

logo-print

Хитойда соғлиқни сақлаш вазири ғайриоддий пневмония тарқалишининг олдини ололмаганлиги учун истеъфога чиқарилди.


Мамлакатда касалликдан нобуд бўлганлар сони 122 тага етди. Уч мингга яқин одам касалланган. Гонконгда ғайриоддий пневмониядан 116 одам ўлди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой раҳбариятини эпидемиянинг тарқалишига оид маълумотларни яшириб келганлиги учун қаттиқ танқидга тутган. Малайзия пойтаҳти Куала-Лумпурда Жанубий-Шарқий Осиë мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирлари шу кунга қаддар 280 одамнинг ҳаëтини олиб кетган касалликнинг тарқалишини тўхтатиш учун қатор чоралар ишлаб чиқишди. Ҳусусан, аэропортлар ва денгиз портларида назоратни кучайтириш, касалликка оид маълумотлар билан алмашиш ва уни даволаш йўлларини топиш борасидаги тадқиқотларни мувофиқлаштириш кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG