Линклар

logo-print

Куба раҳбари Фидел Кастро йўловчилар паромини АҚШ га олиб қочишга уринган уч фуқаро, Америка тажовузларининг олдини олиш мақсадида қатл этилганликларини эълон қилди.


Кастронинг таъидлашича, ўлим ҳукми бундай ҳолларнинг такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида чиқарилган. Кастронинг фикрига кўра, АҚШ бу сингари ҳодисалардан Гаванага қарши ҳарбий амлиëтлар ўтказиш учун фойдаланиши мумкин.
Айни пайтда расмий Гавана муҳолифатга тазйиқлар ўтказиш кампаниясини давом эттирмоқда. Яқинда кубалик бир гуруҳ диссидент миллий ҳавфсизликка ҳавф солаëтганликлари айби судланди.
XS
SM
MD
LG