Линклар

Ҳиндистон расмийлари исëнчилар Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги худудлари марказидаги радиостанцияга хужум қилганларини маълум қилишди.


Хабарларда айтилишича, хужум чоғида уч жангари ва икки хавфсизликни таъминалш ходими халок бўлган.
Полициячиларнинг маълумотларига кўра, бир жангари Кашмир радиоси ва маҳаллий телевидение жойлашган бино яқинида портловчи модда ортилган автомашинани портлатганида ҳалок бўлган. Қолган икки жангари полициячилар билан отишма чоғида ўлган.
Ҳодиса юзасидан жавобгарликни оммага кам маълум бўлган “Ал Мадина полки”, деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG