Линклар

Бугун АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари билан учрашиб, уларга Ироқ урушида кўрсатган ëрдами учун минатдорчилик билдирди.


Рамсфелднинг учқичи техникавий муаммо туфайли Ирландияга тўхтагани учун, у Абу Дабига бир неча соат кечикиб борди. Шунинг учун Рамсфелд бугунга режалаштирилган Афғонистон сафарини кечиктирди. АҚШ расмийларига кўра, Рамсфелд шу ҳафта охирларида Кобулга ташриф буюради.
Бирлашган Араб Амирликлари Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш учун АҚШ етакчилигида Ироққа қарши қилинган ҳужумни қўллаб-қувватлади.
Рамсфелд Ироқ режими ҳокимиятдан четлаштирилгани боис, Оқ Уй Форс кўрфази минтақасидаги АҚШ ҳарбий кучлари сонини қисқартириш масаласини кўриб чиқаëтганини қайд этди.
Рамсфелднинг АҚШ генерали Томми Франкс билан учрашиш учун бугун Қатарга бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG