Линклар

Бугун Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяни ядровий қуроллардан воз кечишга чақирди.


Шимолий Корея атом бомбаларига эга эканини эътироф қилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Корея ярим оролида вазият янада кескинлашди.
Куни кеча Қўшма Штатлар ва Хитой делегациялари билан учрашган Шимолий Корея расмийлари Пхенян атом бомбаларига эга экани ҳусусида даъво қилдилар.
Бугун Пхенянда Шимолий Корея делегацияси билан уч кунлик музокаралар ўтказишни бошлаган Жанубий Корея расмий вакили Жонг Си-Хун, агар ушбу даъво рост бўлса, Шимолий Корея 1992 йилги шартномани бузган бўлишини таъкидлади. Мазкур шартномага мувофиқ, Корея ярим ороли ядровий қуроллардан ҳоли бўлиши керак.
XS
SM
MD
LG