Линклар

logo-print

Бугун Афғонистоннинг Зобул вилоят ҳокими Хамидулло Тохий маҳаллий хавфсизлик кучлари билан юз берган тўқнашувда Толибон жангариларидан 10 нафари отиб ўлдирилганини билдирди.


Ҳоким Тохийга кўра, кеча Толибон қолдиқлари Даячўпон ҳудудига ҳужум қилишни бошлаган ва жанг ҳали ҳам давом этмоқда.
Айни пайтда, БМТ ва Афғонистон инсон ҳуқуқлари гуруҳи бугун мамлакатнинг шимол-ғарбий ҳудудларидаги қуролли гуруҳларни ўтган ойги тўқнашувлар давомида инсон ҳуқуқларини қўпол равишда поймол этганида айблади.
БМТнинг Афғонистондаги миссияси ва Афғонистон Мустақил инсон ҳуқуқлари комиссияси бир баëнот тарқатиб, маҳаллий расмийларни ўтган ойи Акази қишлоғида камида 38 фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган шахсларни хибсга олишга чақирдилар.
XS
SM
MD
LG