Линклар

logo-print

Бугун Россия президенти Владимир Путин Афғонистондаги беқарор вазият туфайли, Россия Тожикистондаги ҳарбий кучлари сонини оширишни режалаштираëтганини маълум қилди.


Ҳозир Тожикистонда Россиянинг жами 19 минг аскари бор ва улардан 11 минг нафари мамлакатнинг Афғонистон билан бўлган чегарасини қўриқламоқда.
Путин, сўнги пайтларда Толибон қолдиқлари ва ал-Қайда террор тармоғининг жангарилари фаоллашган Афғонистонда вазият кескинлигича қолаëтгани ҳақида огоҳлантирди.
Путин кеча Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов билан республикадаги Россия ҳарбий кучлари сонини ошириш масаласида келишиб олинганини билдирди.
Айни пайтда, бугун Душанбеда Евросиë Иқтисодий Ҳамжамияти давлатлар-аро кенгашининг учрашуви бошланди.
Мазкур учрашувда қатнашаëтган Россия, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари кўплаб масалаларни, шу жумладан, иқтисодий интеграцияни муҳокама қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG