Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Аҳмад Шох Маъсудга қилинган суиқасд бўйича маҳсус комиссия тузиш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Аксилтолиб коалицияси ҳарбий раҳбарларидан бири бўлган Аҳмад Шоҳ Маъсуд 2001 йилнинг кузида ўлдириб кетилган эди. Икки террорчи журналист ниқоби остида Аҳмад Шох Маъсуднинг уйига киришган ҳамда ўзларини ва Аҳмад Шох Маъсудни портлатиб юборишган эди. Афғонистон расмийлари бу қотиллик Усома бин Лодин кўрсатмаси билан амалга оширилган деб ҳисоблашмоқда.
Аҳмад Шох Маъсудга қилинган суиқасд сабабларини ўрганувчи комиссияга Афғонистон Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалолий раҳбарлик қилади.
XS
SM
MD
LG