Линклар

logo-print

Осиë иқтисодиëтига эпидемия зарбаси

  • Абдулла Искандар

Фақат ўтган якшанбанинг ўзида Хитойнинг биргина Сянган туманида 5 кишининг ўткир респиратор касаллигидан нобуд бўлгани айтилмоқда. Якшанба кунига қадар Хитойда 122 нафар, Гонконгда 121 нафар, Сингапурда 20 нафар кишининг касаллик қурбони бўлгани, ҳабарларда ўз аксини топди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Хитойнинг 31 туманида 2914 киши касални юқтирган ва 131 ҳолатда беморлар ҳаëтдан кўз юмишган. Якшанба куни Гонконг расмийлари яна 12 кишинининг касаллик қурбони бўлганини билдиришди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Гро Харлем Брундтланд эпидемия миқëсини камайтириш имконияти ҳали мавжуд эканини таъкидлади. Харлем Брундтланд фикрига кўра, Осиë хукуматлари амалга ошираëтган тадбирлар самара бермоқда.

Жанубий Корея бош вазири Гон Кун душанба куни: "Мамлакатда Ўткир Респиратор синдроми касаллигига қарши карантин чораларини амалга ошириб, ўн кун ичида эпидемия асоратларини энг кам миқдорга туширамиз", - деб таъкидлади.

Айни вақтда Пекин шаҳар ҳокимияти театр, кафе ва бошқа кўнгилочар масканларни вақтинча ëпиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хитой оммавий аҳборот воситалари, пойтаҳтдаги кинотеатр, караоке барлари ва интернет кафелар эпидемия ўчоғига айланганини ëзмоқда.

Ассошиэйтед пресс тарқатган маълумотга кўра, Пекин шаҳрининг ўзида 42 киши касаллик қурбони бўлган ва мингдан зиëд киши аллақачон касални юқтириб улгурган.

Хитой соғлиқни сақлаш вазири Чжан Венкан юзага келган ахвол айбдори сифатида истеъфога кетишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Хитой бош вазир ўринбосари Ву И нинг тайинланиши, вазиятнинг нақадар жидийлигидан далолат бермоқда.

Таҳлилчилар эпидемия тарқалишининг шарқий Осиë мамлакатлари иқтисодига салбий таъсири ҳақида ëзишмоқда. Агар эпидемия "июн ойига бориб бартараф қилинади", деган таxминлар рост бўлиб чиққанда ҳам, шарқий Осиë мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 5 фоизга камайиши кутилмоқда. Ўткир респиратор синдроми , айниқса , Сингапур иқтисодига зарба бўлиб тушаëтгани айтилмоқда. Апрел ойида Сингапурга келаëтган туристлар сони тенг ярмига озайгани кузатилди. Агар туристик мавсум энди бошланганиини эътиборга олсак, вазиятнинг қандай ривожланишини таҳмин қилиш қийин эмас."The International Herald Tribune"газетасининг ëзишига кўра Хитойда касалга чалинаëтганларнинг кўпчилиги ошпазлар экан. Ошпазлар ишлатаëтган ҳом гўшт касаллик манбаи сифатида кўрилмоқда..

Немис олими Волфганг Прайзер Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти топшириғига кўра ўткир респиратор синдроми вируслари тарқалишини ўрганиб шундай ҳулосага келди:

"Гуандун вилоятида энг биринчи бўлиб касалланганлар орасида жуда кўп ошпазлар ва умумий овқатланиш тизимида хизмат қилувчи кишилар борлигини кўрамиз. Маҳаллий ҳаëт тарзига кўра айнан ошпазлар турли ҳайвонларни сўйиш ва улар гўштидан овқат таëрлаш билан шуғулланадилар. Вирус манбаи ҳайвонларда деган таҳмин бор. Аммо бу таҳмин ҳали тасдиғини топгани йўқ."

Бу таҳмин ўз тасдиғини топмаган бўлса ҳам нафақат Пекинда, балки, бутун дунëда Ҳитой ресторанларининг бирин кетин ëпила бошлаганлиги кузатилмоқда. Ресторан,кинотеатр ва барлар ëпилиши минтақа иқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир қилиши ҳақида турли ҳил фикрлар айтилмоқда. Морган Стенли инвестицион банки илгари сурган таҳминга кўра, эпидемия Сингапур, Ҳитой, Тайван каби давлатларнинг иқтисодий кўрсаткичларини бир фоиз пастга тушириб юборар экан. Морган Стенли банки фикрига кўра, фақат Япония иқтисодигина эпидемия боис вужудга келаëтган бўҳронга қарши тура олиш имконига эга экан ҳолос.
XS
SM
MD
LG