Линклар

logo-print

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти агар янги ўчоқларнинг олди олинмаса ғайриоддий пневмония, кенг тарқалган касалликка айланиши мумкинлигини эълон қилди.


Ташкилот вакили Дэвид Хеймен Бангкокда ўтаëтган Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиë мамлакатларининг саммитида қилган чиқишида ғайдиоддий пневмония устидан назорат ўрнатиш учун мажбурий тиббий кўрик тизимини жорий этишни таклиф қилди.
Саммит қатнашчилари ўз олдиларига кўплаб давлатларнинг иқтисодига жиддий путур етказган касаллик билан кураш чораларини ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйишган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, касалликнинг тарқалиши кўплаб мамлакатларда энг баланд нуқтасига етган, аммо Хитойда вазият кескинлашишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG