Линклар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари бугун Алматида тузилманинг навбатдаги саммитига оид масалаларни муҳокама қилишди.


Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари томонидан учрашувлар якунида қабул қилинган хужжатда бўлажак самит ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ҳамкорлигига, айниқса иқтисодий соҳада кучли туртки бериши қайд этилган. Вазирлар шунингдек урушдан кейинги Ироқни тиклаш ишларида БМТ муҳим роль ўйнаши кераклигини эълон қилдилар.
Шанхай гурухига аъзо давлатлар, дейилади ҳужжатда, турли соҳаларда ҳавфсизлик ва ҳамкорликни кафолатлаш учун бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўз ташаббусларини бирлаштиришга тайëрдир.
Шунингдек, ташкилот аъзолари халқаро терроризм ва наркотиклар контрабандаси билан курашни давом эттиражаклари эълон этилди.
XS
SM
MD
LG