Линклар

Америка қўшинлари АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий хозирлигига қарши норозилик намойиши қатнашчиларини ўққа тутишди.


Ҳодиса кеча кечқурун Боғдоддан ғарбда жойлашган Фаллужа шаҳрида содир бўлган.
АҚШ қўшинлари вакили Арнольд Брейнинг сўзларига кўра, намойишчилар америка аскарларига қарата ўт очганларидан сўнг ҳарбийлар уларни ўққа тутганлар. Унинг маълумотларига кўра етти одам ҳалок бўлган. Бироқ ҳодиса шоҳидлари камида 12 одам ўлганини таъкидлашмоқда.
“Ал Жазира” телеканалининг хабарига кўра, ҳарбийлар, намойишчилардан бири уларга тош отганидан сўнг ўт очганлар.
XS
SM
MD
LG