Линклар

Франция, Германия, Белгия ва Люксенбург лидерлари бугун Брьссельда Европада НАТО дан мустақил равишда амалиëтлар ўтказиш учун кўпмиллатли қўшинлар штабини тузиш ҳақида келишиб олишди.


Ироқ урушига қаттиқ қаршилик кўрсатган тўрт мамлакатлар вакиллари Европа тезкор кучларини яратиш ҳақидаги қарорга келганларини ва уларда Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари ҳам қатнашишлари мумкинлигини билдиришди.
Бироқ АҚШ ни урушда қўллаб-қувватлаган ва НАТОни Европа мудофаасининг асосий тизими деб билган Британия, Италия, Испания, Голландия ва қатор бошқа мамлакатлар бундай қарорни қоралашмоқда.
XS
SM
MD
LG