Линклар

Шимолий Кореянинг фикрига кўра, Вашингтон Шимолий Корея биринчи бўлиб ўзининг ядровий қуролларни яратиш дастурини бекор қилиши керак, деган позициясини ўзгартирмас экан, АҚШ билан қўшимча музокаралар ўтказиш фойдасиздир.


Ушбу баëнот Пхеньян томонидан АҚШ давлат котиби Доналд Рамсфелд Вашингтон Шимолий Кореянинг ўзаро қарама-қаршиликни тўхтатиш борасидаги таклифларини ўрганаëтганини айтганидан сўнг бир кун ўтиб қилинди.
Ўтган ҳафта Пекинда бўлиб ўтган музокараларда Шимолий Корея АҚШ нинг жиддий масалаларда ëн босиши эвазига ракетавий ва ядровий дастурларини тўҳтатишга ваъда берган.
Бироқ АҚШ давлат департаментининг матбуот вакили бундай талабларни қабул қилиб бўлмаслигини айтган. Шимолий Корея матбуоти бугун АҚШ ўз позциясида қолар экан, қўшимча музокаралар ўтказиш беҳуда эканлигини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG