Линклар

logo-print

Бугун Эрон олий раҳбари Оятулло Али Хаманаи Американи аксил-террор кампанияда иккиюзламачилик қилаëтганликда айблади.


Хаманаи Америка ва Ироқда жойлашган Эрон мухолифат гуруҳи Мужохиддин Халқий ўртасида келишув тузилганини қоралади.
Хаманаи мазкур келишувга кўра, эронликлар, ироқлик курдлар ва шиаларга қарши терактлар содир қилган Мужохиддин Халқий гуруҳи Қўшма Штатлар томонидан ҳимоя қилинишини билдирди.
АҚШ ҳарбийлари Мужохиддин Халқий гуруҳи билан келишув тузилганини тасдиқладилар. Келишувга биноан, мазкур қуролли гуруҳга Ироқда қолиб, Техрон режимига қарши курашини давом эттиришига рухсат берилган.
XS
SM
MD
LG