Линклар

Бугун Афғонистон Ички ишлар вазирлиги қошида инсон ҳуқуқлари бўйича янги департамент очилди.


Мазкур департамент полиция ходимлари салоҳиятини суистеъмол қилаëтгани ва порахўрлик билан шуғулланаëтгани ҳақдаги айбномаларни текширади.
Ички Ишлар вазири Али Аҳмад Жалолийнинг қайд этишича, Афғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари комиссиясининг бир бўлими бўлган янги департамент вилоятлардаги полиция бошқармаларида ўз идораларини ташкил қилади.
Яқинда Amnesty International ташкилоти Афғонистон полиция ходимларини инсон ҳуқуқларини қўпол равишда поймол этаëтганида ва порахўрлик билан шуғулланаëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG