Линклар

Бугун Ливия ҳукумати 1988 йили Шотландиянинг Локерби шаҳрида йўловчи учқучи портлатилганининг жавобгарлигини ўз зиммасига олди.


Ливия Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Чалгам Триполи ҳукумати мазкур портлашда қурбон бўлган 270 одамнинг ҳар бири оиласига 10 миллион доллардан товон тўлашини маълум қилди.
БМТ ва Қўшма Штатлар ушбу воқеа юз берганидан бери расмий Триполидан товон тўлашни талаб қилиб, Ливияга қарши санкциялар жорий этиб келаëтган эди.
Британия расмий вакили Ливия товон тўлашга рози бўлганини эълон қилганидан кейин, Вашингтон ва Лондон ҳукуматлари масалани муҳокама қилаëтганини билдирди.
2001 йили Нидерландияда бўлиб ўтган суд ишида Ливия разведка бошқармаси ходими Абдул ал-Меграхи Американинг “Пан Эм” ширкатига қарашли учқучни портлатганликда айбланди.
XS
SM
MD
LG