Линклар

Бугун Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларнинг душманчилик сиëсати Пхенянни ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга мажбур этаяпти, деган баëнот тарқатди.


Вазирлик баëнотида қайд этилишича, ўтган ҳафтада Пекинда ўтказилган дипломатик музокаралар муваффақиятсизликка учраган, чунки “Вашингтон Пхенянни тиз чўктиришга уринмоқда”.

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл мазкур музокаралар давомида Шимолий Корея катта ҳажмда иқтисодий ëрдам олиши эвазига ўзининг ядровий қуролларидан воз кечиши ҳақида таклиф киритганини маълум қилди.

Ҳозирча Вашингтон Пхеняннинг ушбу таклифи юзасидан муроса қилишни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG