Линклар

Тожикистон парламенти миналар қўллашни таъқиқловчи халқаро конвенцияни тасдиқлади ва мамлакатдаги мина майдонларини тозалаш учун ëрдам сўради.


Тожикистон Мудофаа вазирлигининг билдиришича, мамлакатда фуқаролар урушидан қолган икки минг 500 квадрат километр майдон ва тахминан 600 километр йўл миналардан тозаланиши керак.
Вазирлик матбуот вакили Заробиддин Сирожевга кўра, халқаро донор давлатлар Тожикистондаги мина майдонларини тозалаш учун 13 миллион доллар бериши керак. Унинг қайд этишича, Тожикистон бундай ëрдамсиз мина майдонларини 50 йил ичида ҳам тозалай олмайди.
XS
SM
MD
LG