Линклар

logo-print

Бугун жаҳон мамлакатлари бўйлаб 1 май - Халқаро меҳнаткашлар куни кенг нишонланмоқда.


Москвада қизил байроқларни кўтариб олган минглаб коммунистлар шаҳар марказида юриш қилиб, президент Владимир Путинни истеъфо беришга чақирдилар.
Москва милициясига кўра, юришда тахминан 15 минг киши қатнашган.
Германия пойтахти Берлинда тош отган ëшлар билан тўқнашган полиция ходимларидан 29 нафари яраланди. Полициянинг билдиришича, 97 киши ҳибсга олинган.
Хитойда ўткир респиратор касаллигининг олдини олиш учун турли чора-тадбирлар жорий этилгани туфайли, миллионлаб ишчилар байрам кунини уйларида ўтказишмоқда.
Индонезия, Япония ва Филиппинда 1 май намойишларида қатнашган минглаб кишилар ҳукуматлар ва компанияларни иш жойларини ҳимоя қилишга чақирдилар.
Жанубий Африка республикасида бир автобус сув омборига тушиб кетгани оқибатида тахминан 80 одам нобуд бўлди. Қурбон бўлган кишилар 1 май намойишларига қатнашиш учун йўлга чиқишгани билдирилди.
XS
SM
MD
LG