Линклар

Бугун Ғазо ва Хеброн ҳудудларида жангариларни қидирган Исроил аскарлари камида 9 нафар фаластинликни отиб ўлдирди.


Кеча Тел-Авивда бир худкуш жангари бомба портлатгани оқибатида уч нафар исроиллик нобуд бўлди ва кўплаб кишилар яраланди.
БМТ, Европа Иттифоқи, Россия ва Қўшма Штатлар томонидан ишлаб чиқилган янги тинчлик режаси кеча Исроил ва Фаластин ҳукуматларига тақдим этилди.
Мазкур режада, Исроил ва фаластинликлардан зўравонликни дарҳол тўхтатиш талаб этилади.
Фаластин Меҳнат вазири Хасан ал-Хатиб Исроилнинг бугунги хатти-ҳаракатларини тинчлик режасини амалга ошириш ишларига салбий таъсир қилди, дея танқид этди.
Хамас жангари гуруҳининг раҳбари Абдул Азиз Рантиси Исроилга қарши ҳужумлар қилиш давом эттирилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG