Линклар

Бугун Туркияда кучли ер қимирлагани оқибатида 100га яқин одам нобуд бўлди ва тахминан 450 киши яраланди.


Бинкўл вилоятида зилзила кучи Рехтир шкаласида 6,4 баллни ташкил қилди. Мазкур вилоятдаги қишлоқларнинг бирида мактаб ëтоқхонаси қулагани оқибатида тахминан 200 одам вайроналар остида қолди. Уларнинг аксарияти болалардир. Ҳозирча тирик қолган болалардан 70 нафари қутқарилди.
Юноннистон Исроил, Германия, Италия, Франция ва бошқа мамлакатлар Туркиянинг Бинкўл вилоятига қутқарувчи гуруҳлар ва гуманитар ëрдам жўнатаëтгани билдирилди.
Маълумки, Туркия зилзила тез-тез рўй берадиган минтақада жойлашган. 1971 йили Бинкўлда юз берган зилзила оқибатида 900 одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG