Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Афғонистонда асосий ҳарбий амалиëтлар нихоясига етганини ва Қўшма Штатлар энди диққат-эътиборни Афғонистонни барқарорлаштириш ва қайта қуриш ишларига қаратаëтганини маълум қилди.


Рамсфелднинг Кобулда президент Хамид Карзай билан учрашганидан кейин қайд этишича, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда хавфсизликни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиради.
Карзайни таъкидлашича, мамлакатда хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ҳали кўп ишлар қилиниши лозим. Аммо унга кўра, Толиблар ҳокимиятдан четлаштирилгани ва унинг ҳукумати ташкил қилинганидан бери, Афғонистонда катта ютуқлар қўлга киритилган.
XS
SM
MD
LG