Линклар

Исроил ҳарбийлари бугун Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Тулкарм шаҳрига ва шаҳар яқинидаги қочоқлар лагерига маҳсус рейд уюштирдилар.


Ахборот агентликларининг хабарларига кўра, рейд натижасида фаластинлик икки террорчининг уйи портлатиб юборилган. 22 фаластинлик террорчиликда гумон қилиниб қамоққа олинган.
АҚШ Исроилнинг ўз ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олишини билдирган. Шу билан бирга АҚШ расмийлари Исроил ҳарбийларини тинч аҳоли яшовчи ҳудудларга ўқ узмасликка чақирган. АҚШ ҳукумати бу баёнотни фаластиннинг 12 тинч фуқароси кеча Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилганлиги муносабати билан тарқатди.
XS
SM
MD
LG