Линклар

logo-print

Пекинда ўткир респиратор синдроми ёки ғайри оддий пневмония эпидемияси авжига чиқди, деб билдирди бугун Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Шифокорларга кўра, яқин кунларда касалликнинг тарқалиши олдини олиш имконияти мавжуд эмас. Сўнгги икки ҳафта мобайнида, ҳар куни ўткир респиратор синдроми билан касалланган 100 дан ортиқ бемор рўйҳатга олинмоқда. Биргина Пекиннинг ўзида касалликдан 82 киши нобуд бўлди.
Хитой пойтахтида барча жамоат жойлари беркитилган. 1 май куни Полшада ғайриоддий пневмония билан касалланган биринчи одам рўйхатга олинди.
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, шу кунгача ғайриоддий пневмониядан 410 киши ўлган. 6 минг киши касалликка чалинган.
XS
SM
MD
LG