Линклар

АҚШ давлат котиби Колин Пауэл бугун расмий ташриф билан Сурияга келди.


Сафар арафасида у Ироқдаги ғалаба Яқин Шарқдаги вазиятни ижобий томонга ўзгартирди, деб билдирди. Давлат котибига кўра, Сурия юзага келган янги шароитда ўз ташқи сиёсатининг айрим йўналишларини тубдан қайта кўриб чиқиши лозим. Жумладан, АҚШ Ливан жанубида фаолият кўрсатаётган “Хизбуллоҳ” экстремистик ташкилотини Сурия қўлламаслиги лозим, деб ҳисоблайди.
Пауэл Сурия президенти Башир Асад ва ташқи ишлар вазири Фарруҳ аш - Шара билан конструктив мулоқот ўрнатилишига ишонч билдирди. АҚШ давлат котиби Суриядан сўнг Ливанга ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG