Линклар

logo-print

1 май куни Туркияда юз берган кучли зилзила қурбонлари сони кўпаймоқда.


Шу соатгача 105 киши қурбон бўлганлиги ва 500 киши яраланганлиги аниқланди. Туркия расмийлари уларнинг сони янада кўпайиши мумкин, деб билдирмоқдалар.
Қутқарувчилар тун бўйи Бингўл вилоятидаги мактаб- интернат харобалари остидан ўқувчилар ва ўқитувчиларни қутқариш ишларини ўтказдилар. Натижада 90 боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Хароба остидан 40 одамнинг жасади топилган. Яна 70 ўқувчи мактаб харобалари остида қолаётир.
Бингўл аҳолиси вилоят ҳокимининг истеъфосини талаб қилиб, намойишга чиқишди. Полиция ғазабланган намойишчиларни тарқатиш учун ҳавога ўқ узишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG