Линклар

Жаҳон соғлиқни-сақлаш ташкилоти ғайриоддий пневмониянинг тарқалишини кузатиш учун Тайваньга мутахассислар гуруҳини йўллади.


Сўнгги 10 кун ичида оролда бу касалликка чалинганлар сони уч марта кўпайди. Шулардан етти одам ўлган.

Тайвань президенти Чен Шуйбань ғайриоддий пневмония эпидемияси муносабати билан Марказий Америка сафарини бекор қилди.

Хитой ҳорижийларга Тибетни зиëрат қилишни тақиқлаб қўйди. Бу ерда ғайриоддий пневмония билан боғлиқ бирор ҳодиса рўйҳатга олинмаган.

Хитой расмийлари касаллик эпидемияси мамлакатда энг юқори нуқтасига етгани ва бундан буëн вазият яхшиланишини эълон қилишди. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг фикрига кўра, Ҳитой яқин бир неча ой давомида ғайриоддий пневмония билан оғир кураш олиб боришга мажбур бўлади.

Бугун жаҳонда ғарйдиоддий пневмонияга чалинган 6 минг одам аниқланган. Касалликлардан ўлганларнинг сони 400 дан ошди.
XS
SM
MD
LG