Линклар

АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл бугун Сурия ва Ливан раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.


Дамашқда Пауэлл Сурия президенти Башар Ассад билан учрашди. Музокараларда Сурия томонидан Ливанда фаолият юритаëтган ва Исроилга ҳужумлар ўтказаëтган террочи гуруҳларга кўрсатилгаëтган таянч масаласи муҳокама қилинди. Пауэл Сурия расмийлари шундай ташкилотлардан баъзиларининг ваколатҳоналарини ëпганларини қайд этиб ўтди ва айни пайтда Вашингтон Дамашқадан қатийроқ чоралар кўрилишини кутаëтганини билдирди.

Пауэллнинг сўзларига кўра, АҚШ Сурияга ҳужум қилишни режалаштирмаган. Бироқ унинг айтишича, Дамашқ Яқин Шарқдаги вазият ўзгаргани ва Ироқ уруши муносабати билан ташқи сиëсатининг айрим йўналишларини ўзгартирса, мақсадга мувофиқ бўларди. Сурия ва Ливан раҳбарияти билан музокараларда АҚШ давлат котиби Исроил-фаластин можаросини ҳал қилишга қаратилган Йўл ҳаритаси дастурини қўллаб қувватлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG