Линклар

ҚИММАТЛИ ОЗОДЛИК ТИНГЛОВЧИЛАРИ “ЖИНОЯТ ВА ЖАМИЯТ” РУКНИНИНГ НАВБАТДАГИ СОНИНИ КОРРУПЦИЯ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН БОШЛАЙМИЗ.

  • Ҳасанжон

Пайшанба куни Калифорния судида Шири Ланкадаги АҚШ элчихонасида ишлаган эр-хотин устидан маҳкама жараёни бошланди. АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, прокурорлар Давлат департаментининг собиқ ходимлари Эйси Жонсон ва Лонг Лини АҚШ визаларини сотганликда айблашмоқда.
АҚШнинг Сакраменто туман суди эр-хотин билан бирга яна етти шахс устидан ўн бир ой текширув олиб борди. Ушбу ўққиз шахс АҚШ ҳукуматини алдганлик, расмийлардан пора олишганлик ҳамда соҳта виза берганликда айбланмоқда. Агар суд айбдор деб топса, уларнинг ҳар бири беш йилдан ўн беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши ва 250 минг доллар миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
Чоршанба куни ошкор этилган 130 бетдан иборат хужжатда, 32 ёшдаги Жонсон ва 51 ёшдаги Ли 2000 – 2003 йиллар мобайнида АҚШга виза бериш учун бир неча юз минг доллар миқдорида пора олгани билдирилган.


2 МАЙ КУНИ ТАИЛАНД ҲУКУМАТИ НАРКОТИКЛАРГА ҚАРШИ ОЛИБ БОРИЛГАН ҚОНЛИ УРУШДА ҒАЛАБА ҚОЗОНИЛГАНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ.
Уч ой давом этган ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан қаттиқ танқидга учраган мазкур кампания натижасида Таиландда наркотиклар истеъмоли 90 фоизга камайди. Ўтказилган махсус операциялар давомида юзлаб одам қурбон бўлди. 1 феврал куни наркотикларга қарши 90 кунлик кампания бошланганини эълон қилган Таиланд Бош вазири Таксин Шинаватра, бу наркотик контрабандачиларига берилган қақшатқич зарба бўлганини, уларга босим кўрсатиш давом этишини билдирди.
Ҳукумат тарқатган маълумотга кўра, сўнгги уч ой давомида наркотик савдоси ва контрабандаси билан шуғулланувчи 1612 шахс ўлдирилган. Таиланд полициясига кўра, полиция ходимлари ўзини ҳимоя қилиш жараёнида 37 шахсни отиб ўлдирган. Қолганлар эса, наркотиклар савдоси ва контрабандасига қарши кампания босими кучайганида, жиноий тўдалар ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда қурбон бўлган.
Таиланд Бош вазири айтганига кўра, уч ой давомида наркотик савдоси ва контрабандаси билан шуғулланувчи 58 минг шахс ушланган. Айни иш билан шуғулланувчи 42 минг фуқаро кўнгилли равишда полиция идора-ларига келиб, наркотиклар билан бошқа шуғулланмасликни ваъда берган.



МОСКВАДА ИНГЛИЗ ТИЛИДА СЎЗЛАША ОЛАДИГАН МИЛИЦИЯНЕРЛАР ФАОЛИЯТ КЎРСАТАДИГАН БЎЛДИ.
Улар чет эл фуқароларига қарши содир этилган жиноятлар юзасидан телефон қўнғироқлари бўйича тезкор иш олиб борадилар. Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Николай Куликов, чет эл фуқароларига қарши жиноят содир этилса, уни расмийлаштириш учун бир, бир ярим ой вақт кетишини айтди. Куликовга кўра, чет эллик фуқаролари билан асосан Россия Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатганлар шуғулланади.



АЗИЗ ОЗОДЛИК ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЖИНОЯТ ВА ЖАМИЯТ РУКНИНИНГ БУГУНГИ СОНИНИ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ БОРАСИДАГИ ХАБАР БИЛАН ЯКУНЛАЙМИЗ.
1 - 2 май кунлари Карачи шаҳрида ўтказилган кенг кўламли махсус операция давомида Покистон полицияси Ал-Қайда ва бошқа экстримист гуруҳларнинг 20дан ортиқ аъзосини қўлга олди. Покистондаги ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, ҳибсга олинганлар орасида олти араб, уч афғон бор. Ундан олдин ўтказилган рейдлар давомида полиция ўн нафар террорчини қўлга олган. Топилган махфий омбордан эса, 37та Калашников автомати, 70та тўппонча, 80та граната ва 50 килограмм портловчи модда олинган. Полиция расмийларига кўра, террорчилар маъмурий хизмат идоралари ҳамда Карачи полициясига қарши террор актларини содир этишни ражалаган.
XS
SM
MD
LG