Линклар

Бугун Озарбайжон пойтахти Бокуда юриш қилган минглаб одамлар президент Ҳайдар Алиевнинг истеъфо беришини талаб қилдилар.


Мухолифат партиялари томонидан уюштирилган намойишда қатнашган кишилар, шунингдек, соғлиғи ëмон бўлган президент ўз вазифасини бажара олмаяпти, дея муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига чақирдилар.

Айни пайтда, президент Ҳайдар Алиев Анқарадаги ҳарбий касалхонада тиббий текширувдан ўтмоқда.

Озарбайжон расмийларига кўра, Алиевнинг соғлиғи яхши ва у бир неча кундан сўнг Бокуга қайтади. СНН-Турк телевидениеси хабарига қараганда, 79 ëшли Алиевнинг қон босими тушган.

Яқинда телевидение орқали кўрсатилган маросимда президент Алиев икки марта қулаб тушган эди.
XS
SM
MD
LG