Линклар

logo-print

Хабарларга кўра, Қўшма Штатлар Ироқда барқарорликни мустаҳкамлаш учун мамлакатни уч минтақага бўлишни режалаштирмоқда.


Ироқнинг иккита минтақасида жойлаштириладиган ҳарбий кучлар Британия ва Полша, учинчи минтақадаги кучлар Америка томонидан бошқарилади.

АҚШ расмийларига кўра, Дания, Нидерландия, Италия, Испания, Украина ва Болгария яқинда Ироққа қўшинлар жўнатади.

Британия Ташқи ишлар вазири Жак Строу БМТ Ироқда гуманитар ëрдам кўрсатиш ишларида мухим рол ўйнашини, аммо барқарорликни мустаҳкамлаш режасида қатнашмаслигини қайд этди.

БМТ расмийлари урушдан кейинги Ироқда аҳолини озиқ-овқат ëрдами билан таъминлаш ва коммунал хизматларни қайта тиклаш учун жиддий чора-тадбирлар кўрилмаса, мамлакатда гуманитар бўҳрон юз бериши тўғрисида огоҳлантирдилар.
XS
SM
MD
LG