Линклар

logo-print

Пайшанба куни Туркиянинг Бингул вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида нобуд бўлган одамлар сони камида 167 кишига етди.


Бингулдаги мактаб ëтоқхонаси қулагани оқибатида 84 нафар бола ва бир ўқитувчи қурбон бўлди. 114 нафар бола вайроналар остидан қутқарилди.

Бингул вилояти ҳокими Ҳусайн Жўз вайроналар остидан тирик одамларни топишга умид қолмагани туфайли, бугун қутқарув ишлари тўхтатилганини эълон қилди.

Туркиянинг Бингул вилоятида юз берган зилзила кучи Рихтер шкаласида 6,4 баллни ташқил қилди.
XS
SM
MD
LG